Сайёр қабул: Муаммо ва ечим

admin | 07-01-2020 | 175

Сайёр қабул: Муаммо ва ечим 

 

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул Шовот тумани аҳолиси учун 2020 йилнинг 7 январь куни туман марказидаги мусиқа мактаби биноси бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафарга яқин фуқаро иштирок этди ва улардан жами йигирмадан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйилда амалий ёрдамлар берилиши масалалари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Туманга сайёр қабул ўтказиш мақсадида ташриф буюрган вилоят ИИБ бошлиғи шу туманнинг “Роят” маҳалласида яшовчи, бугунги кунда табаррук 92 ёшни қаршилаган истеъфодаги майор Нормат ота Маткаримов хонадонида бўлди. Нормат ота Маткаримов ўз умрининг қарийб 35 йилини ички ишлар органлари фаолияти билан боғлаган, жиноят қидурув йўналишида хизмат қилган. Генерал-майор Д.А.Назармухамедов Нормат отани соҳа фахрийси сифатида, кириб келган янги йил байрами ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан муборакбод этиб, унга бошқарма томонидан ажратилган совғаларни топширди. Учрашув самимий сухбатларга уланиб кетди.

Сухбат орасида, Нормат ота Маткаримов пенсияга чиққанига анча йил бўлган бўлсада, ўзининг хизмат кийимини асраб-авайлаб қўйганлигини айтиб, уларни кийиб олди. Юрт тинчлиги учун доимо хизматга тайёрлигини билдирганлиги эса ҳар қандай ёш авлод учун ўрнак бўлишига арзийди.  

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй