Матбуот анжумани ўтказилди

admin | 09-01-2020 | 1577

Матбуот анжумани ўтказилди 

 

Хоразм вилояти ички ишлар органлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, унга қарши кураш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни ОАВ орқали кенг жамоатчилик эътибори етказиш тизимли равишда йўлга қўйилган.

2020 йилнинг 9 январь куни Хоразм вилояти ИИБ мажлислар залида ОАВ вакиллари учун навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашда ички ишлар органларининг роли” деб номланган мазкур матбуот анжуманида, “Ўзбекистон24” телеканали ва “ЎзА” ахборот агентлигининг вилоятимиздаги мухбирлари, газета ва журналларда фаолият юритувчи журналистлар, маҳаллий телеканаллар вакиллари иштирок этди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати ташаббуси билан ташкил этилган матбуот анжуманида Тергов бошқармаси, Кадрлар бошқармаси ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари ОАВ вакилларининг саволларига жавоб беришди.

“ЎзА” ахборот агентлиги мухбири А.Шокиров: Якунига етган 2019 йилда вилоятимиз ҳудудида қайд этилган жиноятларнинг олдинги йилга нисбати қандай?

Хоразм вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғи, полковник С.Рахимов: 2019 йилда вилоятимизда қайд этилган жиноятлар 2018 йилга нисбатан 2,1 фоизга камайишига эришилди.


“Ўзбекистон24” телеканали мухбири И.Матчанова: Бугунги кунда вилоятимизда ички ишлар органлари хизматига фуқароларни қабул қилиш жараёнида битта ўринга нечтадан номзод даъвогарлик қилмоқда?

Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, майор Ж.Атажанов: Хоразм вилояти ички ишлар органларидаги мавжуд вакант лавозимларни жамлаш учун ўтказилган энг охирги танловда битта ўринга ўнта номзод иштирок этди. Бу эса лавозимларни малакали кадрлар билан жамлаш имконини берди.


“S-IKBOL” телеканали мухбири Б.Жуманиёзова: 2019 йил давомида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчилари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган жиноят ишларининг қанчаси суд томонидан тугатилди ёки оқланди?

Хоразм вилояти ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник И.Абдуллаев: 2019 йил давомида вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизидаги терговчилар томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган жиноят ишлари юзасидан судлар томонидан оқлов ҳукми чиқарилиши ёки тугатилиши ҳолатлари бўлмади.  

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари шу ва бошқа саволларига батафсил жавоб олдилар.


Матбуот анжумани якунида Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор Д.Боғбекова вилоятда хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб қувватлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот берди. 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй