Байрам арафасидаги эътибор

admin | 09-01-2020 | 1002

 Байрам арафасидаги эътибор

 

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ ва унинг соҳавий хизматлари томонидан турли маданий-маърифий ва ижтимоий йўналтирилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Бу борада Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ шахсий таркиби томонидан амалга оширилаётган эзгу ишларни алоҳида эътироф этиш жоиз албатта.

Ички ишлар бошқармаси ППХ ва ЖТСБ раҳбарияти соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсия чиққан фахрийлар, ҳамда ҳалок бўлган хизматдошларининг оилаларига байрам муносабати билан ташриф буюрдилар. Уларга вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ажратилган байрам совғалари топширилди.

Ватан ҳимояси йўлида фидокорона хизмат қилган ички ишлар органларининг фахрийларини қадрлаш, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг хотирасини абадийлаштириш, уларни эъзозлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар анча ижобий томонга ўзгарган десак муболаға бўлмайди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй