Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ: Рақамларда акс этган ютуқ ва камчиликлар

admin | 11-01-2020 | 138

 


Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ: Рақамларда акс этган ютуқ ва камчиликлар 

Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби томонидан вилоятимиз ҳудудида транспорт воситаларининг хавфсиз харакатини таъминлаш борасида  “Ҳаракатланиш хавфсизлиги ойлиги”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунлари”, “Диққат, пиёда” “Диққат темир йўл кесишмаси”,   “Яшил чироқ” ва бошқа қатор тадбирлар ўтказилди.

Шу билан бирга, 811 та ЙПХ патруль автомобилларида кузатувлар ташкил этилиб, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ишлари олиб борилди.

Жумладан, 251 та болалар оромгохларига,  249 та қишлоқ хўжалик ишлари, 25 та махсус юклар, 49 та сайёҳлар, 9 та бошқа тадбирлар, 23 та хавфли юклар, 26 та катта хажмли юклар, 29 та тўлов асосида амалга оширилган кузатувлар ташкил этилди.

Автомобиль йўлларида йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланиш интизомини мустаҳкамлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йўл ҳаракати устидан назорат ишлари кучайтирилиб, 2019 йил давомида жами 248.423 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди. Шу жумладан 110.038 та  қўпол қоидабузарликлар, 2.187 нафар  маст ҳайдовчилар, 2.712 нафар қоидабузар пиёдалар аниқланди. (Бу даврда транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли телефондан фойдаланган 866 нафар, монитордан фойдаланган ёки ўзбошимчалик билан ўрнатган 6 нафар, хавфсизлик камаридан фойдаланмаган 29856 нафар, транспорт воситасини тегишли хужжатларсиз бошқарган 10603 нафар, транспорт воситасини ойналарини тусини ўзгартирган ҳолда бошқарган 325 нафар ҳуқуқбузар аниқланди)

Бундан ташқари тизим 4 дона фоторадар, 5 дона “AutoCon-SC/M” русумли автоматлашган тарзда қоидабузарликларни аниқлайдиган фоторадар комплекси билан таъминланиб, содир бўлиши мумкин бўлган ЙТҲларини барвақт олдини олиш мақсадида ҳалқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларида унумли фойдаланилмоқда.

Бунинг натижасида 4 дона фоторадарда тезликни меъёридан оширган 21843 нафар ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

“AutoCon-SC/M” русумли автоматлаштирилган фото қайд этиш мосламаси ёрдамида тезликни меъёридан ошириш билан боғлиқ 44706 та қоидабузарлик аниқланди.

2020 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб вилоятдаги барча йўл-патруль хизмати инспекторлари боди-камералар билан таъминланган ҳолда хизмат олиб бормоқдалар.  

Натижада, вилоят бўйича ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликни меъёридан ошириш оқибатида содир этилган йўл-транспорт ходисалари 10,2 фоизга (115 та) камайди.

Шунингдек, Йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш мақсадида маҳаллаларда 1929 та, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларда 2522 та ва бошқа жойларда 2051 маротаба тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

  2019 йил давомида йўл ҳаракати иштирокчиларини огоҳликка, ҳушёрликка, қонунга итоаткорликка чақирувчи 12 та видео ролик тайёрланиб маҳаллий телеканаллар, ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам равишда ёритиб борилди. Оммавий ахборот воситалари орқали жами қилинган жами чиқишлар 1761 тани ташкил этди.

Олиб борилган ишлар натижасида 2019 йилнинг 12 ойи давомида  вилоят ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари 2018 йилга нисбатан 5,0 фоизга (245 та), уларда ҳалок бўлганлар сони 9,2 фоизга ( 79 нафар, афсуски битта бўлсаям кўп, чунки ҳар бир рақам ортида қайсидир оиланинг таърифлаб бўлмайдиган йўқотиши бор), жароҳатланганлар сони 0,5 фоизга (196 нафар) камайишига эришилди. 

Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматии


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй