Ватанпарварлик таҳсинга лойиқ

admin | 11-01-2020 | 1497

Ватанпарварлик таҳсинга лойиқ

 

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Урганч шаҳридаги 18-сонли умумтаълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси М.Машарипова раҳбарлик қилаётган 7-“Д” синф ўқувчилари 2020 йил 11 январь куни Хоразм вилояти ИИБ га ташриф буюрдилар.

Ўқувчилар вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан илиқ кутиб олиндилар.

Ўқувчилар дастлаб, юртимиз тинчлиги, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари хотирасига бағишлаб Хоразм вилояти ИИБ ховлисида ўрнатилган монумент пойига гуллар қўйишди.

Уларга мазкур монументда номлари битилган халқимиз қахрамонлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шундан кейин ўқувчиларга Хоразм вилояти ИИБ “Меҳнат ва жанговор шухрат” музейи билан танишиш таклиф этилди.

Ушбу музейдан ўрин олган ҳар бир экспонат яъни, ички ишлар органлари тарихи ва соҳанинг фидойи ходимлари фаолиятига оид маълумотлар, соҳада қўлланилган қурол-яроғ, кийим-бош ва махсус техникалар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Музей фаолияти билан танишиш жараёнида ўқувчилардан бири музейда ўзининг бобоси тўғрисидаги расм ва маълумотларни учратиб қолган пайтида юзага келган ҳаёжон ва қувонч барча қалбига бирдек кўчди.

Бу каби тадбирлар ёш авлодда Ватан туйғуси, юрт тинчлигини кўз қорачиғидай асраш ҳисси каби ижобий фазилатларни янада шаклланишида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй