Расмий муносабат:

admin | 13-01-2020 | 279

Расмий муносабат: “YouТube” видео хостингидаги “Баходир брат” номли каналда “Хоразмда ГАИ билан жанжал” номи остида тарқатилган видеолавҳа юзасидан

 

2019 йил 29 декабрь куни интернетнинг “YouТube” видео хостингидаги “Баходир брат” номли каналда “Хоразмда ГАИ билан жанжал” номи остида видеолавҳа жойлаштирилган бўлиб, ушбу видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ ва ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида қуйидагилар маълум бўлди: Мазкур видеолавҳада акс этган ҳолат 2019 йил 2 декабрь куни соат 15:20 ларда Урганч шаҳрининг “Жайҳун” ва “Амударё” кўчалари кесишмасида қайд этилган.

Ушбу ҳолатда “Лабо” русумли автомашина ҳайдовчиси, Гурлан туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган, фуқаро М.Ўразматов светофорнинг тақиқловчи чироғида тўхташ қоидаларини бузиб, тўхташ чизиғини кесиб ўтиб, чорраҳанинг ичкарисига кириб тўхтаган. Ҳайдовчининг ушбу қоидабузарлиги шу жойда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙПХ инспектори томонидан аниқланган. ЙПХ инспектори томонидан автомашина тўхтатилиб, ҳайдовчига унинг қоидабузарлиги тушунтирилиб, маъмурий баённома расмийлаштириш учун тегишли хужжатларини тақдим этиш сўралганида, ҳайдовчи маъмурий жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида, йўл ҳаракати қоидаларини бузмаганлигини рўкач қилиб, ЙПХ инспекторига хужжатларини тақдим этишдан бош тортган.

Ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигига гувоҳ бўлган бошқа ҳайдовчининг ЙПХ инспектори томонидан вазиятга ойдинлик киритиш учун жалб қилинганлиги боис, “Лабо” ҳайдовчиси М.Ўразматов ўзининг қоидабузарлигини тан олган ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бугунги кунда ҳайдовчи ўзига нисбатан  тайинланган жарима жазосини ихтиёрий равишда тўлаган.

Ҳайдовчи ва ЙПХ инспектори ўртасидаги мулоқот жараёни “Лабо” автомашинаси йўловчиси томонидан уяли телефони ёрдамида видеотасвирга  олинган ва асосан ЙПХ инспекторлари билан боғлиқ зиддиятли ҳолатларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келувчи канал администратори юборилган.

Ҳайдовчи ва ЙПХ инспектори ўртасида бўлиб ўтган мулоқотни ўрганиш жараёнида, ЙПХ инспекторининг хатти-ҳаракатларида хизмат интизоми ва қонунчиликни бузиш ҳолатлари аниқланмади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй