Ҳар жабҳада фаол ўқувчилар

admin | 14-01-2020 | 877

Ҳар жабҳада фаол ўқувчилар

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хоразм Академик лицейи ташкил этилганига тарихан кўп бўлмаган бўлсада, ўтган давр мабойнида бир қанча ижобий ютуқлар қўлга киритдилар.

Хоразм вилоятидаги таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган турли спорт мусобақаларию, фан олимпиадаларида лицей ўқувчилари тенгдошлари учун энг кучли рақибга айланиб улгурди.

Буни яқинда Урганч шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган фан олимпиадаси мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Фан олимпиадасининг Урганч шаҳар босқичида иштирок этган ушбу академик лицейнинг 42 нафар ўқувчисидан 35 нафари юқори балл тўплаб, олимпиаданинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

“Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” ва “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ИИВ Хоразм Академик лицейида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Ушбу тадбир доирасида лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган спорт мусобақасининг тўсинда тортилиш, пневматик милтиқдан ўқ отиш, тош кўтариш ва арқон тортиш каби турларида ўзларининг эпчиллик ва маҳоратларини намойиш этиб, келгусида ички ишлар органлари ходими бўлиш учун кўраётган тайёргарликларини намоён этдилар.

Шунингдек, тадбир меҳмони сифатида иштирок этган Урганч шаҳридаги 82855-сонли ҳарбий қисм шахсий таркиби лицей ўқувчиларига ўзларининг қурол-яроғларини намойиш этдилар.

Тадбир якунида Хоразм вилояти ИИБ бошлғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Р.Раҳимов ва Миллий тикланиш демократик партиясининг вилоят кенгаши раиси Р.Рўзметовлар барчани байрам билан қутлаган ҳолда фаол ўқувчиларга эсдалик совғалари ҳамда дипломларни тантанали равишда топширдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй