Мукофот муборак азиз ҳамкасблар!

admin | 14-01-2020 | 1622

Мукофот муборак азиз ҳамкасблар! 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Ушбу Фармонга асосан мамлакатимизнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизмат нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малака ва маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун  орден ва медаллар билан мукофотланган орасида Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳам бор:

Жумладан:


«Шуҳрат» медали билан


Бобомурадов
Зоҳиджон Закирович

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хоразм вилояти бўйича бошқармаси отряд командири

 

Машарипов
Рўзибой Рахимович

 

-

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хоразм академик лицейи директори


Мукофот муборак азиз ҳамкасблар!

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй