Бошқармада байрам шукуҳи

admin | 14-01-2020 | 1708

Бошқармада байрам шукуҳи

 

2020 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар органларининг бир гуруҳ ходимлари, соҳа фахрийлари ва хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Байрам тадбирида Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармуҳамедов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда ички ишлар органларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида қўлга киритилган ижобий ютуқларга тўхталди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг байрам муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.


Шундан сўнг Ички ишлар Вазирининг буйруғига асосан тақдирланган бир гуруҳ фидойи ходимларга “Аъло хизматлари учун”, “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик қўл соатлари тантанали равишда топширилди. Ўн беш йилдан ортиқ узлуксиз равишда профилактика ва тергов йўналишида хизмат қилган бир гуруҳ ходимларга рағбатлантириш тариқасида бир поғона юқори “подполковник” унвонлари топширилди.

Шунингдек, ИИВнинг буйруғига асосан Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи И.Тожимуратовга навбатдаги “полковник” махсус унвони берилганлиги эътироф этилиб, “полковник” пагони тантанали равишда топширилди.

Шу билан биргаликда ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти давомида касбдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига бошқарма бошлиғи томонидан “Ташаккурнома”лар топширилиб, миннатдорчилик билдирилди.

Бундан ташқари байрам тадбирига таклиф этилган соҳа фахрийлари ва хизмат вазифасини бажариш вақтида қахрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бошқарманинг байрам совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй