Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари фаолиятидан

admin | 02-03-2017 | 2574

“Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан учрашувлар давом қилмоқда

     “Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан 2017 йил 02 март куни Гурлан туманида яшовчи ов қуролига эга бўлган фуқаролар билан қурол билан боғлиқ салбий ва ноҳуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида учрашувлар ўтказилди.

     Ўтказилган учрашувларда фуқаролар томонидан сақланаётган ов қуроли қисмларга ажратилган ҳолда қулфланадиган махсус сейфда сақланиши, ов қуролини бошқа шахсларга бериб турмаслик ёки бошқашахсларда сақламаслик, қурол эгаси яшаш жойи ўзгарганда ҳамда қурол йўқолган ёки ўғирланганда зудлик билан худудий Ички ишлар бўлимларига хабар қилишлари, руҳий касаликка чалинган ва спиртли ичимликка ружу қўйган шахслардан ҳамда аъзолик бадалларини бир неча йил мабойнида тўламаган фуқаролардан ов қуроли вақтинчалик олиниб қонуний чора кўрилиши юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилди.

     Шунингдек, фуқароларда ноқонуний равишда сақланаётган ўқ-отар қурол, ўқ-дори, портловчи модда ва материалларни ички ишлар идораларига ўз хохиши билан топширган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖҚнинг 248-моддасига асосан жиноий жавобгарликдан озод қилиниши тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказилди. 

Хоразм вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими Х.Қурбанов

 

Пост, патруль ва жамоат тартибини сақлаш хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй