Темир йўллар - хавфсиз ва қулай транспорт тури

admin | 17-01-2020 | 121

Темир йўллар - хавфсиз ва қулай транспорт тури  

 

Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси хизмат кўрсатиш ҳудуди Қорақалпоғистон Республикаси ва Туркманистон Республикаси билан туташувчи умумий узунлиги 196 км.дан иборат темир йўлларда ҳамда Урганч ҳалқаро аэропортида хизматни олиб боради.

Бошқарма хизмат кўрсатиш ҳудудида, 5 та темир йўл вокзали, 8 та темир йўл бекати, 38 та темир йўл кесишмаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли 33 та корхона ва ташкилотлар хамда темир йўлга яқин жойлашган 80 та маҳалла, 38 та умумтаълим мактаби, 10 та касб-ҳунар коллежи жойлашган.

  

Бошқарма сохавий хизмати ходимлари томонидан 2019 йилнинг 12 ойи давомида, хизмат кўрсатиш ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, темир йўл билан боғлиқ содир этилиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича бир қатор профилактик чора тадбирлар амалга оширилди.

Олиб борилган тадбирлар натижасида содир этилган жиноятлар сони 16,1% камайишига эришилган.

Хар хафтанинг чоршанба кунлари “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири хамда хар хафтанинг пайшанба кунлари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири ва мунтазам равишда “Хонадон” тадбирлари ўтказилиб борилиб, жами 387 маротаба учрашувлар, давра сухбатлари ва бевосита мулоқатлар ўтказилди.

Темир йўл атрофида жойлашган 2140 та хонадонларда хонадонма-хонадон юриб тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқароларга эслатма буклетлар тарқатилди. 37 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш ҳудудида поездларнинг ҳаракат тезлиги ошганлиги боис кенг жамоатчилик орасида темир йўл транспорти қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги тушунтирилиб, темир йўлнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларидаги пиёдалар ўтиш жойларига огоҳлантирувчи белгилар, яъни “Темир йўл излари яқинида қулоқчинлар (наушник) тақиб юриш тақиқланади!”, “Темир йўл излари яқинида суратга тушиш тақиқланади!”, “Темир йўлдан ўтиш жойи, темир йўлдан ўтишда сақлан!”, “Темир йўл изларининг белгиланмаган жойидан ўтиш тақиқланади!” ёзувли 40 та огоҳлантирувчи белгилари ҳамда қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаларининг 20 тасига поездларнинг кесишмага 1 километр яқинлашганида автоматик тарзда қизил ва кўк ёнувчи патрул автомашинасининг маёқчаси муляжлари ўрнатилди. 

2020 йил 16 январь куни бошқармада, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ ЖТСБ бошлиғи подполковник М.М.Мирқурбанов  иштирокида бошқарма шахсий таркиби, ИИВ ТХТББ Нефт махсулотларини кузатиш батальони Урганч отряди шахсий таркиби хамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Хоразм худудининг темир йўл ишчи ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунидаги ПҚ-2833 сонли Қарори ижроси юзасидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. 

Кун тартиби бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ ЖТСБ бошлиғи подполковник М.М.Мирқурбанов, Хоразм вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи подполковник М.А.Худайбергановлар томонидан бошқарма ва Ҳазорасп тумани ёшлар марказида, вилоят ИИБ ЙҲХБ, Темир йўл ташкилоти, Телевидения, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ҳазорасп тумани кенгаши, Ҳазорасп тумани халқ таълими бўлими, махалла органлари масъул ходимлари ва таълим муассасалари ўқувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

2019 йил давомида вилоят ҳудудидаги темир йўлларда содир бўлган 5 та бахтсиз ходисанинг 3 таси айнан Ҳазорасп туманида қайд этилганлиги йиғилишда кенг муҳокама қилиниб, келгусида бундай нохуш ходисаларнинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

Худди шундай тадбирлар Урганч халқаро аэропортида, Урганч темир йўл вокзалида хамда Ҳазорасп туманининг “Алоқали кўл” махалласида,  тумандаги 23-сонли, Хива туманидаги 6 ва 23-сонли, Урганч туманидаги 2 ва 7-сонли умумтаълим мактабларида хам ўтказилди.

Шунингдек, Ҳазорасп тумани “Алоқали кўл”, Хива туманининг “Гандимиён” махаллаларида “Хонадон” тадбири ўтказилиб, уйма-уй юришлар жараёнида фуқароларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, темир йўлларда харакат хавфсизлиги қоидаларига риоя бўйича тушунтиришлар берилиб,  эслатма (буклет)лар тарқатилди. 

Темир йўл вокзаллари ва  темир йўлнинг серқатнов қисмида профилактик рейдлар ўтказилиб, темир йўл изларининг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган, хамда темир йўл вокзалининг белгиланмаган жойида тамаки махсулоти истеъмол қилган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди.          

Ушбу йўналишда ўлим билан боғлиқ бўлган ва бошқа бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича мунтазам равишда тезкор-профилактик чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй