Мукаммал ўрганилган муаммога ечим топилади

admin | 24-01-2020 | 414

Мукаммал ўрганилган муаммога ечим топилади 

Маълумки, ички ишлар органларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида жойларда пробация (озодликдан махрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини таъминлаш ва назорат қилиш) хизматлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар лавозимларининг жорий этилганлигига кўп вақт бўлгани йўқ.

Лекин ўтган қисқа давр ичида ички ишлар органларидаги ушбу таркибий тузилмалар ўзларининг ижобий ютуқларини намоён этишга улгурди.

Эндиликда пробация хизматлари нафақат судлар томонидан тайинланган озодликдан махрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро қилинишини таъминламоқда, балки шу турдаги жазоларни ўташга хукм қилинган шахсларни жазони ўташ даврида ва жазодан озод қилинганидан кейин ҳаётга ижтимоий мослашув жараёнлари билан ҳам бевосита шуғулланмоқда.

Пробация хизматлари хисобида турган хотин-қизлар билан ишлашда жойлардаги ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларини узвий ҳамкорлиги йўл қўйилган.

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган, М.М. исмли аёл содир қилган жинояти учун суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир қисмини ўтагач, яқинда унга нисбатан инсонпарварлик тамойили татбиқ этилиб, жазосининг бир қисми аҳлоқ тузатиш ишлари алмаштирилди. Янгиариқ тумани ИИБ пробация гуруҳи ҳисобига олинган М.М. пробация гуруҳи ходимлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторнинг ўзаро ҳамкорликдаги хатти-ҳаракатлари натижасида, “Хоразм пилла холдинг” МЧЖ га ишга жойлаштирилди. Бугунги кунда М.М. иш жойидаги ҳамкасблари билан қисқа муддатда дўстлашиб олганлигини ва меҳнат жамоасидаги шарт-шароитлар ҳамда тайинланган иш ҳақидан рози эканлигини билдирди.

Дарҳақиқат, мукаммал ўрганилса ҳар қандай муаммога қонуний ва ижобий ечим топилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй