Расмий муносабат:

admin | 29-01-2020 | 387

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Тадбиркор қонуний ерини тасарруф этишига тўсқинлик бўлмоқда” номи остида тарқалган видеолавҳа юзасидан

2020 йил 28 январь куни ижтимоий тармоқларда “Тадбиркор қонуний ерини тасарруф этишига тўсқинлик бўлмоқда” номи остида тарқалган видеолавҳада Урганч туманида суд қарорининг ижроси билан боғлиқ жараён ва ҳодиса жойида хизмат кийимида бўлган ички ишлар органлари ходимлари акс этганлиги сабабли, мазкур видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганида қуйидагилар маълум бўлди.

Мазкур видеолавҳадаги ҳолатлар 2020 йилнинг 8 январь куни Урганч тумани Чолиш шаҳарчасидаги М.Хоразмий маҳалласи ҳудудида қайд этилган. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ҳал қилув қарорини ижро этиш жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун ички ишлар органлари ходимларини ажратиш тўғрисидаги мажбурий ижро бюроси Урганч тумани бўлимининг талабномасига асосан Урганч тумани ИИБнинг 15 нафар ходими шу куни кўрсатилган манзилга етиб борган.

Низоли деб ҳисобланган ерда даъвогар ва жавобгар ўртасида зиддият юзага келмаслиги учун ички ишлар органлари ходимлари томонларга ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини тушунтирганликлари боис, улар ҳуқуқбузарлик содир этишдан тийилганлар ва ижро ишининг қонуний ҳал этилишига шароит яратилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур жараёнда ички ишлар органлари ходимлари томонидан бирон-бир шахсга нисбатан мажбурий куч ишлатиш ҳолати ёки бошқа турдаги қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар содир этилмаган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй