Соғлом турмуш тарзи тарғиботи

admin | 07-02-2020 | 303

Соғлом турмуш тарзи тарғиботи 

Бугунги кунда Хоразм вилояти ИИБ Пробация бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукм ва ажримлари асосида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларни ҳисобга олиб, уларга нисбатан тайинланган жазоларни тўлиқ ижро этилиши таъминлаш ҳамда уларга ўрнатилган тақиқ ва чекловларга риоя қилинишини назорат қилиш билан биргаликда, ушбу шахсларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, муайян касб-ҳунарга эга бўлмаганларини ўқитиш ёки касбга ўргатишга йўналтирилган турли маданий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.    

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сонли “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талаблари асосида ўзаро ҳамкор ташкилотлар, яъни Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши, Бандлик бош бошқармаси ҳамда Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда “Йўл харита” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Ушбу тасдиқланган “йўл харита” ижроси юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Хива шаҳар, Қўшкўпир, Шовот ва Хива туманлари кенгашлари билан ҳамкорликда 2020 йил 6 февраль куни Қўшкўпир туманидаги “Аз-Замахшарий” номидаги маданият ва истироҳат боғининг спорт майдончасида “Синовдан юксалишга қатъий қадам” шиори остида спортнинг  “Мини-футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақага Хива шаҳар, Қўшкўпир, Шовот ва Хива тумани ички ишлар органларининг Пробация бўлинмалари назорати остида турган 32 нафар ёшлар иштирок этди.

Мусобақа якунида иштирокчиларига ҳамкор ташкилотлар томонидан ажратилган эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй