Ота-оналари бахт нашидасини ҳис қилишди

admin | 08-02-2020 | 1487

Ота-оналари бахт нашидасини ҳис қилишди  

 

Ҳар бир ота-она учун фарзанди сабаб миннатдорчилик эшитиш энг катта бахт эканлиги шубҳасиз. “Шундай фарзандни тарбиялаганингиз учун Сизга катта раҳмат” дейишганида, ота рўзғорини бут қилиш учун қилган меҳнатлари, она эса фарзандини камолга етказиш учун берган меҳри зоя кетмаганлигидан хурсанд бўлади.


Хоразм вилояти ИИБ ППХваЖТСБ раҳбариятининг ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбирда иштирок этган ота-оналар ана шундай хурсандчиликдан баҳраманд бўлдилар.

Айни кунда Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ да ўз касбига садоқатли, фидойи ходимлар анчагина. Улар ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб нафақат раҳбариятнинг мақтовига сазавор бўлишмоқда, шу билан биргаликда кенг жамоатчиликнинг ҳам олқишини олиб келмоқдалар.

Энди навбат ушбу фидойи ходимларни болалигидан тўғри парваришлаб, халқ манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўядиган қилиб тарбиялаган ота-оналарини тақдирлашга етиб келди.

Тадбирда иштирок этган ота-оналар фарзандлари тўғрисида уларнинг раҳбариятидан илиқ сўзларни эшитганларида кўзларида қувонч ёшлари қалқиди.

Тадбир якунида “Амир Темур”, “Жалоладдин Мангуберди” каби улуғ аждодларига муносиб издош бўлувчи фарзандларни тарбиялаган бир гуруҳ ота-оналарга раҳбарият томонидан “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари топширилди.

Ишончимиз комилки, бу каби тадбирлар ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимларнинг касбига садоқатини, фидойилигини янада оширади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй