Ёшларга эътибор юрт келажагига эътибор демакдир

admin | 11-02-2020 | 1755

Ёшларга эътибор юрт келажагига эътибор демакдир 

Ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти  3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедовнинг шаҳар ва туманларда амалга ошираётган ёшлар билан учрашувининг навбатдагиси 2020 йил 11 февраль куни Қўшқўпир туманида бўлиб ўтди.

Учрашув мақсади эса ҳар доимгидек, туман ёшларини  қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам бериш.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи дастлаб Қўшкўпир тумани сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида туманда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббус доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ташкил этилган кўргазма билан танишди. Бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш ва жадаллаштириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Самимийлик ва ўзаро ишонч асосида олиб борилган учрашувда вилоят ИИБ бошлиғи йиғилиш иштирокчилари бўлган ёшларга бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва улар натижасида эришилаётган ютуқлар билан биргаликда вилоятда, ҳусусан Қўшкўпир туманида ёшлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Шундан кейин вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи полковник С.Рахимов туманда ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар тафсилоти, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи полковник Ш.Бойхуразов ёшлар томонидан содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари, вилоят ИИБ ТЭҚКБ бошлиғи подполковник Ж.Юсупов ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш, уларни турли норасмий диний оқимлар таъсиридан сақлаш борасидаги чора-тадбирлар, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари майор Ж.Атажанов ички ишлар органлари ва тизим тасарруфидаги таълим муассасаларига кириш тартиб-қоидалари тўғрисида тушунтириш бердилар.

Ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига масъул ходимлардан батафсил жавоб олдилар.

Йиғилишда ижодкор ёшлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчилар томонидан олқишланди.


Учрашув якунида Қўшкўпир тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда унга қарши кураш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшларга вилоят ИИБнинг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари, ҳамда тумандаги мусиқа мактабининг иқтидорли ўқувчиларига мусиқа асбоблари, спорт билан шуғулланувчи бир гуруҳ ёшларга спорт кийимлари совға қилинди.

Ёшларни қўллаб қувватлаш борасида олиб борилаётган бу каби эзгу ишлар  келажакда ўзининг мевасини бериши табиий албатта.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй