Ишончли қўриқловни таъминлаш йўлида

admin | 11-02-2020 | 4460

Ишончли қўриқловни таъминлаш йўлида

 

Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлардаги қоровул-соқчиларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришга сидқилдан ёндашиши ушбу объектларда ўғирлик ва майда ташмачиликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

2020 йил 11 февраль куни Хива тумани ИИБ ташаббуси билан ташкил этилган семинар йиғилишга ҳудуддаги барча умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда ишловчи қоровул-соқчилар таклиф этилди.

Дастлаб қоровул-соқчиларнинг бугунги кунда ўз хизмат вазифаларини бажаришда йўл қўяётган камчиликлари видеолавҳалар орқали намойиш этилиб, муҳокама қилинди.

Шундан кейин келгусида соқчилик фаолиятининг сифат ва самарадорлигини янада ошириш юзасидан Хива тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Семинар-йиғилиш давомида тумандаги барча идора, корхона ва ташкилотлардаги қоровул-соқчилар хизмат фаолияти давомида нур қайтарувчи нимча, фонар ва хуштакдан фойдаланишлари юзасидан қарор қабул қилинди. Мазкур зарурий ашёлар тегишли ташкилотлар томонидан таъминланиши белгилаб қўйилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй