ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ТИЗИМЛИ ВА САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

admin | 19-02-2020 | 4152

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ТИЗИМЛИ ВА САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2018 йил 23 августдаги «Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этди.

Айни кунларда Институт профессор-ўқитувчилари томонидан Хоразм вилояти ички ишлар органларининг таянч пунктлари (катта) профилактика инспекторлари, Патруль-пост хизмати батальони раҳбарияти ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича  ўринбосарлари таркиби учун малака ошириш сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда.

Ўқув йиғинларида Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга ва улар асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

– Мамлакатимизда барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари тизимини ҳам такомиллаштириш, халқчил тузилмага айлантириш, «Жиноят ҳақиқати ва адолати», «Қонун ва адолат – устувор, жиноятга  жазо – муқаррар» деган тамойилларни амалда қарор топтириш соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш билан узвий боғлиқ, – дейди Хоразм вилояти Шовот тумани ИИБ ҲПБ таянч пункти профилактика инспектори, лейтенант Муратжон Атажонов. Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан таълим муассасамизнинг Хоразм филиалида ўтказилаётган беш кунлик сайёр ўқув йиғинларида соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, соҳа фаолиятига оид тажрибалар билан яқиндан танишяпмиз. Эндиликдаги асосий вазифамиз олган билимларимизни кундалик фаолиятимизга тадбиқ этиш ҳисобланади.

– Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда “ҳудудлар тажрибаси”, хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидаги ижобий тажрибаларни тушунтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Хоразм вилояти Хонқа тумани ИИБ ҲПБ таянч пункти профилактика инспектори лейтенант Руслан Сапаев.

Ўқув йиғинига жалб қилинган ходимларга жойдаги ички ишлар органларида хизматни тўғри ташкил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда. 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй