Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари фаолиятидан

admin | 02-03-2017 | 2793

   “Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан учрашувлар давом қилмоқда

    Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходимлари вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтказилган учрашувда Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари иштирок этдилар. Унда вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи А.А.Абдумаликов сўзга чиқиб, профилактика кунининг белгиланиш сабаблари ва ундан кўзланган асосий мақсад-вазифалар, қўриқлаш хизматининг афзалликлари ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Шундай учрашувлар Урганч шахридаги “Кўҳна қалъа” маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.

        Бундан ташқари, Урганч шаҳар ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш пункти қўриғида бўлган савдо дўконларига ўрнатилган қўриқлаш, ёнғин сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув мосламаларини ишчи ҳолатлари ходимлар томонидан мунтазам текширилиб борилмоқда.

Вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходими С.К.Худайберганов


 

 Жахонгир Рўзметов олган суратлар

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй