Руҳий зўриқишларга қарши иммунитент шакллантирилади

admin | 19-02-2020 | 2912

Руҳий зўриқишларга қарши иммунитент шакллантирилади

 

2020 йил 19 февраль куни Урганч шаҳрида вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация бўлинмалари назорати остида туриб, жазо ўтаб келаётган хотин-қизлар билан вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Д.Боғбекова, Урганч Давлат университети амалиётчи психологи М.Султонова, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг ёш оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси М.Бекчанова ҳамда вилоят ИИБ Пробация бўлими психологи лейтенант Б.Қурбанбаевлар иштирокида психологик тренинг ўтказилди.

Ўтказилган психологик тренинг давомида хотин-қизларни реабилитация қилиш ва ижтимоий ҳаётга мослаштириш, назорат остидаги шахсларнинг индивидуал ҳусусиятларини ўрганиш ва юзага чиқариш, маҳкумаларда қонун ва миллий анъаналарга ҳурмат ҳиссини ошириш, хотин-қизларнинг салоҳиятларини рўёбга чиқариш, иродасини бақувват қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга алоҳида урғу берилди.

Ўтказилган тадбир давомида назорат остидаги хотин-кизларнинг фикрлари эшитилди ҳамда уларга атрофлича тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй