Биз учун халқ манфаатлари ҳар нарсадан устун

admin | 03-03-2020 | 2053

Биз учун халқ манфаатлари ҳар нарсадан устун 

  

Ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти  3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедовнинг шаҳар ва туманларда амалга ошираётган ёшлар билан учрашувининг навбатдагиси 2020 йил 3 март куни Боғот туманида бўлиб ўтди.

Учрашув мақсади эса ҳар доимгидек, туман ёшларини  қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам бериш.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи дастлаб Боғот тумани Ҳокими ҳамроҳлигида туманда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббус доирасида олиб борилаётган ишларга оид кўргазма билан танишди. Бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш ва жадаллаштириш юзасидан зарур тавсиялар берилди. 




Кўргазмада иштирок этаётган ҳар бир йигит-қизларга вилоят ИИБ бошлиғи томонидан эсдалик совғалар ва бадиий китоблар жамланмалари топширилди.

Самимийлик ва ўзаро ишонч асосида олиб борилган учрашувда вилоят ИИБ бошлиғи йиғилиш иштирокчилари бўлган ёшларга бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва улар натижасида эришилаётган ютуқлар билан биргаликда вилоятда, ҳусусан Боғот туманида ёшлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Шундан кейин вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Д.Боғбекова туманда ёшлар ва хотин-қизлар  томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тафсилоти, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи полковник Ш.Бойхуразов ёшлар томонидан содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари, вилоят ИИБ ТЭҚКБ бошлиғи подполковник Ж.Юсупов ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш, уларни турли норасмий диний оқимлар таъсиридан сақлаш борасидаги чора-тадбирлар, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари майор Ж.Атажанов ички ишлар органлари ва тизим тасарруфидаги таълим муассасаларига кириш тартиб-қоидалари тўғрисида тушунтириш бердилар.

Ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига масъул ходимлардан батафсил жавоб олдилар.

Йиғилишда ижодкор ёшлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчилар томонидан олқишланди.


Учрашув якунида Боғот тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда унга қарши кураш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшларга вилоят ИИБ бошлиғининг “Миннатдорчилик” ёрлиғи ва бадиий китоблар тўплами, ҳамда туман ИИБ профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига вилоят ИИБ бошлиғининг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек шуни куни туман аҳолиси учун вилоят ИИБ бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди. Унда фуқароларнинг мурожаатларини қонуний ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Бир нафар фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида қаноатлантирлиб унга ногиронлик аравачаси топширилди.

Вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов қайсики туманга ташриф буюрмасин, албатта шу туманда яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олишни канда қилмайди. Бошқарма бошлиғи Боғот туманига амалга оширилган бу галги ишчи ташрифи жараёнида туманнинг “Нурли маскан” маҳалласида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Матчанбой ака Ражабов хонадонида бўлди. Анча йиллардан буён касаллик туфайли тўшакка михланиб қолган Матчанбой аканинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб унга озиқ-овқат махсулотлари топширилди, ҳамда зарур тиббий дори-дармон воситалари сотиб олишида ҳомийлик кўрсатилиши белгиланди.

Халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар келгусида яна давом этади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй