Расмий муносабат:

admin | 04-03-2020 | 446

Расмий муносабат: “Facebook ижтимоий тармоғининг “Замонавий Хоразмликлар” гуруҳида 2 март куни “Шовот туманида ота икки яшар ўғлини урганлиги” тўғрисида эълон қилинган хабар юзасидан

 

2020 йил 2 март куни “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Замонавий Хоразмликлар” гуруҳида гуруҳ аъзоси Умрбек Каримов (хабар муаллиф томонидан ёзилган шакл ва услубда, имловий ўзгартирилмасдан берилмоқда)02.03.2020 Хоразм вилояти Шовот тумани Поликлиникасида ота 2 ешар фарзандини вахшийларча калтаклаб ШОК холатига тушуриб куйган. Бу вахший болани куч билан ерга урмокчи булганида поликлиника хамширалари жуда кийинчилик билан отани кулидан болани олишган. Бу вазиятни курган ИИБ ходими отага нисбатан хеч кандай чора кура олмаган. Мен бу вазиятни шахсан гувохи булмадим, менга хозир айтишди. Гувохлар бор! Манимча поликлиникада камералар урнатилган булса видеосини хам куриш мумкин. Илтимос бу 2 ёшар болани уша вахший отани кулидан олинглар. Болалар химояси билан шугулланадиган ташкилотлар, ИИБ, Прокуратура илтимос шу болачанинг такдирига бефарк булманглар деб хабар қолдирган.

Ушбу хабар Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганида қуйидагилар маълум бўлди: Ўз фарзандини урган шахс Шовот туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган, Ж.Э. эканлиги ва дастлабки текширув пайтида у шифокор ҳузурига кириш учун навбатда турганида, ўғли, 2017 йилда туғилган, Қ.А. тинмасдан йиғлаб асабига текканлиги учун урганлигини билдирган.

Шунингдек, хабарда ўз фарзандини ураётган отага нисбатан шу ерда бўлган ички ишлар органи ходими чора кўрмаганлиги баён қилинган. Ваҳоланки, Шовот тумани ички ишлар органлари профилактика инспектори лавозимида хизмат қилувчи ушбу ходим ҳам шу куни мазкур шифохонага фарзандини даволатиш учун олиб борган бўлиб, у Ж.Э. ўз фарзандини урганлигига шахсан гувох бўлмаган, шу ердаги бошқа фуқаролардан ҳолат тўғрисида эшитган, шундай бўлсада фуқаро Ж.Э. билан сухбатлашиб, уни тинчлантирган ва шифохонадан қайтгач, Шовот тумани ИИБ бошлиғи номига ёзма равишда хабар берган. Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй