Келажагимиз бўлган ёшлар доимо эътиборда

admin | 04-03-2020 | 3015

Келажагимиз бўлган ёшлар доимо эътиборда 

Юртимизда ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан республикамизда бу борада олиб борилаётган ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида вилоят ҳудудидаги олий ва ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган  ёшлар билан доимий равишда давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиб борилиши йўлга қўйилган.

Бошқарма ходимлари томонидан жорий йилнинг 2 март куни Хива шаҳридаги “Президент мактаби” ҳамда “Огаҳий ижод мактаби” ўқувчилари билан ижодий учрашувлар ташкил этилди.


Учрашув давомида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ёшларга юртимизда олиб борилаётган ислохотларни тушунтириш билан бирга инглиз тилида “маҳорат дарси” ўтказилди.




Бахс ва мунозараларга бой бўлган учрашувлар якунида “Президент мактаби” ҳамда “Огаҳий ижод мактаби” ўқувчилари учун Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан жаҳон ва ўзбек адабиёти вакиллари бадиий асарлари совға қилинди.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй