Соҳта ҳожатбарорлар

admin | 09-06-2017 | 21236

Соҳта ҳожатбарорлар

Бугунги кунда республикамиздаги олий таълим муассасаларида абитуриентларнинг талабаликка қабул қилиниш жараёнлари тўлалигича адолат тамойиллари асосида ўтказилиши барчамизга аён. Ҳаттоки, дунёнинг кўплаб мамлакатларида биздаги ушбу жараёнларга юксак баҳо бериб келинмоқда.  

Шундай бўлсада, айрим фуқароларимизнинг ишонувчанлигидан, фарзандарининг камоли, хурсандчилиги, бахтли келажаги учун ҳар қандай ҳаражату-чиқимларга рози эканлигидан  фойдаланиб, ўзини ушбу жараёнларга алоқадор қилиб кўрсатиб, моддий манфаатдорлик кўришга уринадиган кимсалар кам бўлсада, учраб туради.

Урганч шаҳрида яшовчи икки нафар аёллар, яъни 1957 йилда туғилган С.М. ва 1974 йилда туғилган Н.Г. ларнинг бирон-бир олий таълим муассасасига ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам, 2016 йилнинг сентябрь ойида улар ҳамшаҳарлари Б.Г. ва И.Н ларнинг ишончига кириб,  фарзандларини олий таълим муассасасига қўшимча тўлов шартномаси асосида ўқишга жойлаштириш тўғрисида ваъда бериб, 8 500 АҚШ долларини алдов йўли билан қўлга киритганлар.

Фуқаровий даъвогарларнинг аризалари юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, соҳта ҳожатбарорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй