Сабаб оила-турмуш доирасидаги муаммолар

admin | 05-03-2020 | 1621

Сабаб оила-турмуш доирасидаги муаммолар

  

Жорий йилнинг 3 март санасини Шовот туманининг “Эшонқалъа” маҳалласида яшовчи аҳоли анчагача “қора кун” сифатида эслаши табиий. Чунки шу куни маҳаллада яшовчи бир оиланинг 60 ёшни қаршилаган бекаси қотиллик жиноятининг қурбони бўлди. (Тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ва айбсизлик презумциясига асосан жиноят иши иштирокчиларининг шахсига оид маълумотлар тўлиқ ошкор этилмади)

Жиноят тўғрисида хабар олган туман ички ишлар бўлими ва прокуратура ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи зудлик билан ҳодиса жойига етиб боришди. Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида ушбу хонадон келини жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида ушланди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида олинган маълумотлар асосида, жиноятнинг келиб чиқиши учун сабаб бўлган шарт-шароитлар 4 март куни Шовот туманида жамоатчилик вакиллари иштирокида  муҳокама этилди.

Унда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Д.А.Назармухамедов, Шовот тумани Ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар. 


Вилоят ИИБ бошлиғи  хозирги кунда оила-турмуш доирасида олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар етарли даражада эмаслиги, айниқса аёллар томонидан қотилликка қўл уриш ҳолатларининг рўй бераётганлиги жамиятимиз учун жуда ачинарли ҳол эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан кейин, қотиллик жинояти содир бўлган маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарларини ҳисоботлари ҳамда фикрлари тингланди.

Жиноятнинг келиб чиқишига йўл қўйган мутасадди шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан тергов ва суд органларининг қарорлари билан процессуал тартибда чора кўришилиши белгиланди.

Муҳокама якунида келгусида бу каби нохуш ҳолатларни олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати      


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй