Эпчиллик, чаққонлик, матонат уларга хос

admin | 06-03-2020 | 1530

Эпчиллик, чаққонлик, матонат уларга хос 

Ички ишлар органлари ходими жисмонан соғлом, маънан етук бўлиши лозим. Жисмоний соғломлик нафақат соҳада хизмат қилаётган эркаклар учун муҳим, шу билан биргаликда аёлларда ҳам шу ҳислатлар бўлиши лозим. Қолаверса доимий равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиш ҳар қандай инсон саломатлиги учун кони фойдадир.

“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни”  муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ Қадрлар бошқармаси ташаббуси асосида ўтказилган спортнинг кўпкураш мусобақасида вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган  шаҳодатланган хизматчилар билан биргаликда эркин ёлланган ишчи аёллар ҳам фаол иштирок этганликлари бежиз эмас.

Иштирокчиларнинг барчаси спортнинг “Бадминтон”, “Шашка”, “Арғамчада сакраш”, “Стол тенниси” турларида иштирок этишган бўлсалар, шаҳодатланган аёл ходимлар қўшимча равишда жанговор тўппончадан “Ўқ отиш” бўйича ҳам ўз маҳоратларини намоён этишди.

Дўстона шу билан биргаликда муросасиз ўтган мусобақанинг “Бадминтон” турида тиббиёт бўлими ҳамшираси Муҳайё Бобожонова, “Шашка” турида лейтенант Мохинур Мадрахимова, “Ўқ отиш” турида майор Марҳабо Раҳимова, “Арғамчада сакраш” турида тиббиёт бўлими ҳамшираси Нодира Матчанова, “Стол тенниси” турида лейтенант Насиба Абдуллаевалар ўзларининг ҳамкасб дугоналарига имконият қолдиришмади.

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль, эсдалик совғалари ва албатта гуллар топширилди.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй