Кўчат экиб, боғ яратамиз

admin | 06-03-2020 | 3230

Кўчат экиб, боғ яратамиз 

Ҳар йили баҳор фаслида кўчат экиб, янги боғлар барпо этиш, деҳқончилик илмининг ҳадисини олган ҳалқимиз учун азалий анъанага айланган.

Бу йил ҳам мазкур анъана барча жойларда уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳам ушбу хайрли ишлардан четда қолаётганликлари йўқ.

Айни кунларда вилоятдаги барча ички ишлар органларининг маъмурий бинолари, таянч пунктлари, хизмат уйлари атрофидаги бўш турган ерларга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишга киришдилар. Жорий йилнинг ўзида вилоят ички ишлар органлари ходимлари 5 000 туп кўчат экишни режалаштириб олдилар. Бунинг учун мўлжалланган ерларга ишлов берилиб, кўчатлар келтирилди.

“Кўчат экиб, боғ яратамиз” шиори остида давом этаётган ушбу акцияда вилоят ИИБ ва Қўшкўпир тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими шахсий таркиби жонбозлик кўрсатиб, бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлишмоқда.

Бу борада белгиланган ишлар “Наврўз” байрамига қадар якунига етказилади.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй