Аёлини эъзозлаган юрт

admin | 08-03-2020 | 925

Аёлини эъзозлаган юрт 

Жамиятимизда аёлларга бўлган ҳурмат, эътибор кун сайин ортиб бораётгани қувончли ҳолдир. Албатта, аёллари қадр топган жамиятда юксалиш, тараққиёт ва тинчлик бўлади.

Жорий йил “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати вилоятимиздаги аёлларни табриклаш жараёнига Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор ва масъулият билан ёндашилди.   

Ҳусусан, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов вилоятда истиқомат қилувчи, давлат ва жамият ишларида фаол иштирок этиб, айни кунларда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрий аёлларни байрам муносабати билан табриклаш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буюрди.








Вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб, нафақага чиққач касаллик туфайли тўшакка михланиб қолган аёллар, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг турмуш ўртоқлари ҳам вилоят ИИБ бошлиғининг ташрифидан хурсанд бўлишди.




Кексалик чоғида ёки бемор инсонни ҳолидан хабар олиш энг олижаноб амаллардан бири эканлигига уларнинг қилган дуолари сабаб ишончимиз яна бир бор ҳосил бўлди.

Доимо эъзоздасиз азиз аёллар, байрамингиз муборак бўлсин.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй