Бошқармада байрам шукуҳи

admin | 08-03-2020 | 2183

Бошқармада байрам шукуҳи 

 

Барчамизга маълумки бугунги кунда ички ишлар органларида эркаклар билан бир сафда хотин-қизлар ҳам самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Кейинги йилларда ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган аёллар салмоғининг  ошаётганлиги, ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ да байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам муносабати билан ёзилган дастурхонга вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар, ички ишлар органларининг нафақадаги фахрий аёллари, хизмат вазифасини бажариш вақтида қахрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг турмуш ўртоқлари ҳамда вилоят ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиб келаётган ташкилотларнинг вакилалари таклиф этилди.

Тантанали тадбир аввалида Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов сўзга чиқиб, бугунги кунда жамиятимизда аёлларнинг тутган ўрни ва уларнинг мехнатлари тахсинга сазавор эканлигини таъкидлаб ўтди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг байрам табриги ўқиб эшиттирди.

Шундан кейин хизмат вазифаларини бажаришдаги фидойилиги учун ИИВ ва вилоят ИИБ томонидан рағбатлантирилган бир гуруҳ хотин-қизларга “Фахрий ёрлиқ”, эслалик қўл соатлари, пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Ҳамкасабаларига ўрнак бўлиб келаётган хотин-қизларнинг оналарини ушбу байрам тадбирига таклиф этилиши ва уларга вилоят ИИБ бошлиғи томонидан “Ташаккурнома” ва эсдалик совғаларининг топширилиши иштирокчилар  ҳаёжони ва олқишига сазовор бўлди.

Хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг турмуш ўртоқлари ва қизларига ҳам анъанага кўра байрам совғалари улашилди.


Тадбирда таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият бахш этди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй