admin | 09-03-2020 | 4963
Кун
қахрамони: Султанова
(Рохатова) Сабоҳат
Умидбек қизи
Қахрамонимиз 1995 йилнинг 6 январь куни Хоразм вилоятининг Хонқа
туманида таваллуд топган. Ўн ёшидан спортнинг каратэ тури билан шуғулланиб, кўплаб
мамлакат ҳамда халқаро мусобақаларда фаол иштирок этган. Спорт соҳасида қўлга киритган ютуқлари
сарҳисобига кўра, 18 маротаба Ўзбекистон чемпиони,
4 карра халқаро турнирлар ғолиби, 1 карра осиё чемпиони. 2012 йил 1-ДАН қора
белбоғ соҳибаси. 2013 йил спорт соҳасида эришган ютуқлари учун Ўзбекистон
Республикаси Президенти Қарорига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотига
сазовор бўлган. Шу йили имтиёзли равишда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари
университетининг инглиз тили филологияси факультетига қабул қилинди. 2017 йил
олийгоҳни тамомлаб, Тошкент шаҳридаги 164-умумтаълим мактабида ўқувчиларга
инглиз тилидан сабоқ берди. 2018 йил Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни
таъминлаш бошқармасига хизматга қабул қилинди. Оилалик бир нафар фарзанднинг
онаси. Турмуш ўртоғи капитан Дониёр Султанов вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш
бошқармаси тезкор вакили лавозимида хизмат қилмоқда.
Сафдор Сабоҳат Султанова инглиз ва рус тилларида эркин сўзлаша олиши,
хушмуомалалиги, хизмат вазифасига масъулият билан ёндошиши ҳамда доимо ёрдамга
шайлиги билан вилоятга ташриф буюраётган сайёҳларда ижобий таассурот
қолдирмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Postda” мухбири.
Янгиликлар