admin | 11-03-2020 | 6646
Кун
қахрамони
подполковник Аллаберганов Эргаш Сапаевич
1974 йилнинг 20 январь куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида таваллуд топган. 1995 йил Боғот тумани ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш
бўлинмасида хизмат фаолиятини бошлаган. 1998 йил Тошкент автомобиль йўллар институтининг
сиртқи бўлимини тамомлаган. 1999 йил Боғот тумани ИИБ ҲООБ профилактика
инспектори, 2012 йилдан профилактика катта инспектори вазифасида хизмат
қилмоқда.
Боғот туманидаги Деҳқонобод маҳалласи ҳамда Узумзор шаҳарчаси осойишталигини
таъминлаш 251-ички ишлар органлари таянч пункти профилактика катта инспектори, подполковник
Эргаш Аллаберганов зиммасига юклатилган. Ушбу худудда 6500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат
қилади. Профилактика катта инспектори жорий йилнинг ўтган даври мабойнида майда безорилик, жамоат жойларида спиртли ичимлик
истеъмол қилиш, паспорт тизими ҳамда санитария-гигиена
қоидаларига риоя этмаслик каби ҳуқуқбузарликлар
содир этган 41 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. Икки
нафар муқаддам судланган шахсларга нисбатан маъмурий
назорат ўрнатган. Ҳуқуқбузарлик содир қилишга мойил бўлган 15 нафар шахсни профилактик ҳисобга олиб, улар билан мунтазам равишда суҳбатлар олиб
бормоқда.
Маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда амалга оширган профилактик
тадбирлар натижасида 2 та ёш
оилада ажримларнинг олди олинган. Фуқаролар
томонидан билдирилган 32 та
ариза ва шикоятларни ўз муддатида қонуний ҳал қилиб, уларнинг ижобий ечим топишини таъминлаган. Ҳудудда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлик самарали ташкил
этилгани боис, кўплаб ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинган ва жиноят содир
этилишига йўл қўйилмаган.
Юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини
таъминлашдаги узоқ йиллик самарали хизмати учун Эргаш Аллаберганов рағбатлантириш
тариқасида подполковник махсус унвони билан тақдирланди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Янгиликлар