Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари фаолиятидан

admin | 03-03-2017 | 2845

“Хоразмагрокимёҳимоя” АЖ Гурлан тумани филиали ходимлари ва ишчи хизматчилари иштирокида  аммиакли селитра минерал ўғитини тарақатиш ва ишлатиш жараёнида талон-тарож қилиниши, аҳоли хонадонларида сақланишини олдини олиш мавзусида ўтказилган йиғилиш

     2017 йил 2 март куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан  “Хоразмагрокимёҳимоя” АЖ Гурлан тумани филиали ходимлари ва ишчи хизматчилари иштирокида  аммиакли селитра минерал ўғитини тарақатиш ва ишлатиш жараёнида талон-тарож қилиниши, аҳоли хонадонларида сақланишини олдини олиш мавзусида йиғилиш ўтказилди.

    Йиғилишда, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Аммиакли селитра минерал ўғитини ташиш, сақлаш, тарқатиш ва ишлатилишини назорат этиш бўлинмаси МТБ катта инспектори У.Холбаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Давлетовлар иштирок этиб, филиал ишчи хизматчилари ва раҳбар ходимлари билан аммиакли селитра минерал ўғитини ташилиши, тарқатилиши ва ишлатилишини назорат қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.  

      Келгусида минерал ўғитларни талон-тарож қилиниши, аҳоли хонадонларида ноқонуний сақланишини олдини олиш борасида қилиниши лозим бўлган тадбирлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Хоразм вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими У.Холбаев

Пост, патруль ва жамоат тартибини сақлаш хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй