Расмий муносабат:

admin | 15-03-2020 | 663

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда Хозиргина Хоразм вилояти Хива шахрида бир киши тўсатдан ерга ётиб олди. Сабаби номаьлум. Одамлар бориб ёрдам беришга қўрқишяпти. 102 ва 103га хабар берилди” номи остида тарқатилган видеолавҳа юзасидан

 

2020 йилнинг 15 март куни ижтимоий тармоқларда “Хозиргина Хоразм вилояти Хива шахрида бир киши тўсатдан ерга ётиб олди. Сабаби номаьлум. Одамлар бориб ёрдам беришга қўрқишяпти. 102 ва 103га хабар берилди” номи  остида видеолавҳа тарқатилган бўлиб, унда бир нафар шахснинг автомобиль қатнов йўлида ҳушсиз ҳолда ётганлиги акс этган. Ушбу ҳолатни ўзининг уяли телефони орқали видеотасвирга олган шахс (“тасвирчи”нинг ҳам шахси аниқланган) одамлар орасида ортиқча ваҳима ва саросима келтириб чиқарувчи сарлавҳа остида ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ваҳоланки, автомобиль қатнов йўлида ҳушсиз ҳолда ётган шахс Гурлан туманида яшовчи, 57 ёшли аёл бўлиб, у 15 март куни меъёридан ортиқ миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги сабабли, ҳушёрлиги йўқотиб, автомобиль йўлида ётиб қолган.

Автомобиль йўлида беҳуш ётган шахс тўғрисида Хива шаҳар ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига келиб тушган ҳабарга асосан, ҳодиса жойига  зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи ва тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида “алкоголь таъсиридаги кучли мастлик ҳолати” ташҳиси қўйилган бемор вилоят наркология диспансерига жойлаштирилган. Айни дамда ушбу аёл мастлик ҳолатидан чиққан ва у билан ички ишлар органларининг тааллуқли ходимлари томонидан профилактик сухбат ўтказилди.

Шу ўринда ноқулай вазиятга тушиб қолган, онаси тенги аёлни тасвирга олиб, била туриб ваҳимали сарлавҳа остида ижтимоий тармоқларга жойлаштирган йигитга, замондош шоиримиз Садриддин Салим Бухорий қаламига мансуб қуйидаги рубоийни эслатиб қўйишни лозим топдик.

Иллат излаганга иллатдир дунё,


Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.


Ким нени изласа, топгай бегумон,


Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй