Кун қаҳрамони

admin | 25-03-2020 | 2305

Кун қаҳрамони

Кичик сержант Сабиров Санъат Рўзимбаевич

 

   1979 йилда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. Урганч шаҳридаги 1-сонли ўрта мактабни тугатган. 2005 йил май ойидан буён ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари Урганч халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальонида гуруҳ командири лавозимида шартнома асосида хизмат келмоқда. 2014 йилда миллий армиямизнинг таянчи ва суянчи бўлган сержантлар тайёрлаш мактабини тамомлаган.

  Кичик сержант Санъат Сабиров шахсий таркиб орасида тартиб-интизоми, хизмат мажбуриятини масъулият билан бажариши ҳамда жамоат ишларидаги фаоллиги билан ажралиб туради. У муддатли ҳарбий хизматчиларнинг касб кўникмасини шакллантиришга, билим ва маҳоратини оширишга алоҳида эътибор беради. Қўл остидаги шахсий таркиб билан белгиланган тартибда суҳбатлар ўтказиб, соғлом турмуш тарзи билан қизиқади. Тажрибали мураббий сифатида “Устоз-шогирд” анъанасини давом эттириб, хизмат фаолияти давомида 75 нафардан ортиқ муддатли ҳарбий хизматчиларни тарбиялаган. Ҳозирги кунда улардан 17 нафари Қуролли Кучлар сафида шартнома асосида сидқидилдан хизмат қилмоқда.

   Кичик сержант Санъат Сабиров жанговар хизмат фаолиятида эришган ижобий натижалари ҳамда фидойи хизмати учун 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 25 йил” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланган.

 Х.Жаббаров, “Постда” газетаси мухбири


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй