Бизнинг қахрамонлар

admin | 26-03-2020 | 930

                             КАСБИГА САДОҚАТЛИ ХОДИМ

 

   Сафдор Ғойибназар Сафаров 1982 йил 5 апрель куни Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида туғилган. 2007 йилда Урганч автомобиль йўллар касб-ҳунар коллежини тамомлаган. 2009 йил май ойидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги туманлараро қўриқлаш бўлимида сафдор ходим лавозимида хизмат фаолиятини бошлаган. 2015 йил февраль ойидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори, 2018 йилнинг 31 декабридан вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони саф бўлинмалари 2-отряд ҳайдовчи ходими вазифасида хизмат килмоқда.

   У жорий йилнинг 10 март куни жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва содир қилиниши мумкин бўлган жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-ИИБ худудига хизматга жалб қилинади. Шаҳардаги Янгиариқ кўчаси худудида хизмат олиб бораётган Ғ. Сафаров номаълум кимсанинг ҳатти-ҳаракатидан шубҳаланиб қолади ва дарҳол унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишни сўрайди. Аммо гумондор шахс осойишталик посбонини чалғитиб қочмоқчи бўлади. Етарли касбий маҳоратга эга бўлган сафдор Ғойибназар Сафаров дарҳол уни қўлга олиб, Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБга олиб боради. Дастлабки суриштирувлар чоғида бу кимса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан қочиб юрган қўшкўпирлик Ш. Жалол эканлиги маълум бўлди.

   Қахрамонимиз жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жамоат жойлари, шу жумладан, кўчаларда 766 нафар фуқарони турли ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги ҳамда шубҳа уйғотганлиги учун  ички ишлар органларига олиб борган. Шундан 183 нафарига нисбатан профилактика ҳамда ЙПХ инспекторлари билан ҳамкорликда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, 63 нафарини наркология диспанцерига, 21 нафарини реаблитация марказига жойлаштиришга муваффақ бўлган. Худудларда содир этилган 12 та жиноятнинг “иссиқ из”да фош этилишида бевосита фаол иштирок этган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида батальон ходимлари ўртасида ўтказилган хизмат рейтинг кўрсатгичи бўйича юқори натижага эришиб, энг фидойи ходим сифатида эътироф этилган.

   Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишдаги фидойилиги учун сафдор Ғойибназар Сафаров бошқарма раҳбарияти томонидан бир неча бор муносиб рағбатлантирилган.  

 

                                                                       Худойберган ЖАББОРОВ,

                                                                               “Postda” мухбири.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй