Чора-тадбирлар кучайтирилди

admin | 28-03-2020 | 1982


Чора-тадбирлар кучайтирилди 

 

Айни кунларда жаҳон ҳамжамияти томонидан пандемия дея эътироф этилган “коронавирус" инфекциясининг тарқатилиши глобал муаммо бўлиб турибди.

Мамлакатимизда ҳам ушбу муаммо ва у билан боғлиқ салбий оқибатларни қисқартириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда ички ишлар органлари ходимлари ҳам ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришга сидқидилдан ёндашиб келмоқдалар.

Ҳусусан, Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан  хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахслар билан мулоқотда бўлган  фуқаролар яшовчи уйлар кузатувга олиниб, уларнинг бошқа фуқаролар билан мулоқотда бўлишини олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.



Шунингдек ички ишлар органлари ходимларининг хизмат зарурати юзасидан фуқаролар билан мулоқотда бўлишларини инобатга олган ҳолда, барча ички ишлар ходимлари ҳар куни тиббий врач назоратидан ўтказилиб, шахсий гигиена ва ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари таъминланиб, ички ишлар органлари биноларида дезинфекция ишлари ўтказилмоқда.



Бундан ташқари вилоятга кириш ва вилоятдаги шаҳар-туманлар чегара пунктларида ташкил этилган вақтинчалик постлар орқали ҳаракатланаётган ҳар қандай транспорт воситалари ва фаолият кўрсатаётган йўналишсиз таксиларни кунлик мажбурий тартибда дезинфекция қилиниши ички ишлар органлари ва санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Чегара ҳудудларидаги постларда вилоят ички ишлар бошқармасининг ташаббуси билан тарғибот баннерлари ўрнатилиб, аҳоли ўртасида сабабсиз кўча ва жамоат жойларига чиқмаслик, асосан уйда қолиш орқали касалликнинг тарқалишини олдини олиш мумкинлиги тарғиб этилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй