Расмий муносабат:

admin | 29-04-2020 | 477

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Анча вақт тинчиб кетган парда муаммоси аломатлари Хоразмда кузатилгандек бўлди” номи остида тарқатилган хабарлар юзасидан

 

Блогер Мақсуд  Музаффаров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида  “Анча вақт тинчиб кетган парда муаммоси аломатлари Хоразмда кузатилгандек бўлди” номи остида эълон қилган хабари Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганда қуйидагилар маълум бўлди.

Блогер ўзининг хабарида Хоразм вилоятида орқа эшик ойналарига парда ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига ЙПХ инспектори "пардангни олиб ташла, парда хақидаги қарор бекор бўлди, яна кўрсам машинангни тиқаман" деб огоҳлантирганлигини баён қилиб,  қоидаларга асосан орқа эшик ойналарига парда ўрнатиш тақиқланмаганлгини, бу нарсалар кўплаб судларда исботланганини, парда учун муаммо қилмасликни илтимос қилган.

Шунингдек блогер ўзининг хабарида “ёпиқли қозон ёпиқлигича қолгани афзал”лигини, ЙПХ ходими ҳаракати билан бир фуқарони судма-суд сарсон бўлишининг олди олинишини ҳам эслатиб ўтган.

Блогернинг ушбу хабари юзасидан муносабат билдиришдан олдин шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига аниқ риоя этган ҳолда олиб борадилар. Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъий назар, қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. Бундан келиб чиқадики, ички ишлар органларининг хизмат фаолияти фуқаролар (блогерлар)нинг бирон-бир тарздаги илтимослари асосида ташкил этилмайди.

Бугунги кунда республикамизда автотранспорт воситаларининг орқа эшик ён томон ойналарига парда ўрнатиш масаласи юзасидан узил-кесил ҳуқуқий асослантирилган тўхтамга келинмаганлигидан Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари ҳам хабардор. Шу боис вилоят ҳудудида хизмат олиб борувчи барча ЙПХ ходимларига бу юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик тайинланган ва Хоразм вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳайдовчиларга нисбатан, транспорт воситаларининг орқа эшик ён томонига парда ўрнатиш масаласи билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид баённомалар расмийлаштирилмаган.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй