Ёнғинларни бартараф этиш

admin | 06-03-2017 | 3679

Ёнғинга қарши сув таъминоти
(Гидрант) 

      Вилоят ҳудудида ёнғинга қарши сув таъминоти ҳолатини яхшилаш мақсадида вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва “Туямўйин-Урганч” минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси билан 2017 йил учун қўшма иш-режа ишлаб чиқилиб, жойларда мавжуд ёнғинга қарши сув манбаларининг техник ҳолати ўрганиб борилиши, аниқланган носозликлар бартараф қилиниши белгиланган.

      Аҳоли яшаш пунктларида, корхона ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлган ёнғинларни тезда бартараф этиш, ёнғинни кенг майдонларга тарқалиб кетишини олдини олишда ҳамда ёнғин ўчириш автомобиллари орқали қисқа вақт ичида сув олиб, ёнғин жойига узатишда ёнғинга қарши сув манбалари муҳим аҳамиятга эгадир. 

 

Ёнғин ўчиргич воситалари (огнетушитель)

      Кимёвий ёнғин ўчиргичлар эндигина содир бўлган ёнғин ўчоқларини ўчириш учун мўлжалланган  ёнғин ўчириш техник қурилмаси бўлиб хисобланади

     Ёнғин ўчиргичлар ишлатилаётган ёнғин ўчириш моддаларини таркибини инобатга олиб қуйидаги турларга бўлинади кукунли, углекислотали, аэразолли, кўпикли ва аралашмали ёнғин ўчиргичлардир.

     Кимёвий ёнғин ўчиргичлар хажмларига қараб қуйидаги турларга бўлинади;

а) Кичик ҳажмдагилар ҳажми 5 литргача бўлган ёнғин ўчиргичлар.

б) Корхоналарга мослаштирилган  ҳажмлардаги 5 литрдан 10 литргача ҳажмда бўлган ёнғин ўчиргичлар.

в) Муқим ўрнатилган ёки судраб олиб юрилувчи ҳажми 10 литрдан ортиқ бўлган ёнғин ўиргичлар. 

Вилоят ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизилиги бошқармаси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй