Ўн олти ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилмоқда

admin | 06-03-2017 | 2191

     Вилоят ички ишлар бошқармаси Хорижга чиқиш- келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари фаолиятидан

     2017 йилнинг 02 март куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан Гурлан тумани прокуратураси ва жиноят ишлари бўйича Гурлан тумани суди билан ҳамкорликда Гурлан тумани Иқтисодиёт касб ҳунар коллежида коллежнинг 16 ёшга тўлган талабаларига тантанали равишда Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортларини тақдим қилиш тадбири ўтказилди.

     Тадбир давомида вилоят ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва  фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.К.Рахимов, Гурлан тумани ИИБ бошлиғи Р.С.Қўчкаров, Гурлан тумани прокурори Ж.Ахмедов, жиноят ишлари бўйича Гурлан тумани суди раиси Б.Якубовлар томонидан 16 ёшга тўлган 32 нафар коллеж талабалригаЎзбекистон Республикасининг биометрик паспортлари  тантанали равишда тақдим этилди.

     Бундан ташқари тадбирда коллеж талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида”ги Низомда 16 ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортга эга бўлишлари шартлиги, биринчи марта паспорт олаётган шахс 16 ёшга тўлганидан кейин бир ойдан кечикмасдан паспорт олиш учун доимий рўйхатда турган жойидаги ички ишлар бўлимларига мурожаат этиши, паспортга эга бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз яшаши учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддаси 1-қисмида паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз яшаши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлиши, шунга асосан ўз вақтида паспорт олиш юзасидан мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилди. 

Вилоят ички ишлар бошқармаси Хорижга чиқиш- келиш ва
фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходими М.Худайберганов


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй