"ИЧКИ ИШЛАР МАЛИКАЛАРИ ТИНЧ ҲАЁТНИНГ ФАРИШТАЛАРИ"

admin | 05-04-2017 | 2835

 

 

"ИЧКИ ИШЛАР МАЛИКАЛАРИ

ТИНЧ ҲАЁТНИНГ ФАРИШТАЛАРИ"

Соҳибжамол қизлар - дилбари,
Меҳнатсевар қизлар – лобари,
Осойишта кунлар – ҳулкари,
Ички ишлар маликалари,
Тинч ҳаётнинг фаришталари!
 
Бир маҳаллар жажжи қизалоқ,
Энди эл бахтига кўзмунчоқ,
Сокин оқшом узра шамчироқ,
Ички ишлар маликалари,
Тинч ҳаётнинг фаришталари!
 
Лолман сафда туришларига,
Шахдам – шахдам юришларига,
Улгуришар уй ишларига,
Ички ишлар маликалари,
Тинч ҳаётнинг фаришталари!
 
Кимдир айтар “оддий бир қиз-да”,
Офтоб кулар ой юзингизда,
Бино қўйманг ўзларингизга,
Ички ишлар маликалари,
Тинч ҳаётнинг фаришталари!
 
Сиз-Лайлидай латофатлисиз,
Гулдай нафис – нафосатлисиз,
Йигитлардай шижоатлисиз,
Ички ишлар маликалари,
Тинч ҳаётнинг фаришталари!
 
Сиз-ла гўзал ҳамиша баҳор,
Сиз-ла севги фасли беғубор,
Бурчга содиқ – ёрга вафодор,
Ички ишлар маликалари,
Тинч ҳаётнинг фаришталари!

 

Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходими

катта сержант Бекмурод УСМОНОВ

Садулла Абдуллаев олган сурат


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй