admin | 06-04-2017 | 3563
Ушбу учрашув “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Хоразм минтақавий инспекцияси ташаббуси билан вилоят ИИБ ЁХБ биносида бўлиб ўтди.
Ўтказилган учрашувда вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи Р.Ишниязов, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими А.Йўлдошев “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Хоразм минтақавий инспекцияси ходими Б.Рахматуллаев, вилоят ФВБ ходими А.Бердиевлар қатнашиб, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган “Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларини хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламенти” талабларининг мазмун-моҳиятини тушунтирдилар.
Маърузачилар ўз чиқишларида авария ва бахтсиз ходисларини олдини олиш борасида қилиниши лозим бўлган бир қанча мавзуларда қатнашчиларга тушунтиришлар бериб, мавжуд босим остида ишлайдиган идишларни, юк кўтариш механизмаларини амалдаги қоидалар талаблари бўйича техник синовлардан ўтказиш, ўз вақтида, режа асосида профилактик таъмирлаш ишларини олиб бориш, хизмат кўрсатувчи ходимларни ўқув марказларида ўқитиб олингандан кейин, хафсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси қоидалари бўйича имтиҳон кўригидан муддатларида ўтказиш ва шудан кейин уларни ишга қўиш кераклигини таъкидладилар.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати