Фуқароларнинг мол-мулки ишончли химояда

admin | 23-03-2017 | 2752

Фуқароларнинг мол-мулки ишончли химояда 

      Давлат хўжаликлари, идора ва ташкилотлар, шунингдек, аҳоли мол-мулкини ва хавфсизлигини асраш Қўриқлаш хизмати ходимларининг доимий эътиборидаги вазифалардан ҳисобланади. Улар туну-кун хушёрлик ва огоҳлиқ билан олиб бораётган хизматлари эвазига мол-мулклар даҳлсизлиги, фуқаролар тинчлиги таъминланяпти.

     Вилоят ИИБ Хузуридаги Қўриқлаш бошқармаси томонидан жорий “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да олиб борилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, ўзгалар мулкига даҳл қилиш, ўғирлик ва талончилик каби жиноятларнинг олдини олиш бўйича самарали чора-тадбирлар йўлга қўйилаяпти. Бунинг учун аввало, аҳоли билан учрашиб, уларнинг талаб ва таклифлари ўрганилмоқда.

        Янгиариқ туманидаги ўрта умумтаълим мактаблари раҳбарлари ва ўқитувчилари ҳамда туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан бевосита иш жойларида ўтказилаётган “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” муносабати юзасидан профилактик учрашувларда Қўриқлаш хизматининг мақсад ва вазифалари аҳолига кенг тушунтирилиб, соҳа ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар хизмат сифатини оширишга қаратилган шарт-шароит ва имкониятлар ҳақидаги маълумотлар етказилди. Хусусан, туманда яқин кунлар ичида янгидан Техник қўриқлаш пункти ишга туширилиши, бунинг натижасида аҳоли ва тадбиркорларнинг мол-мулкларини қўриқлаш, идора ва ташкилотларнинг хавфсизлиги ишончли таъминланиши таъкидланди.

      Айни кунларда Қўриқлаш хизмати томонидан нафақат давлат идора-ташкилотлари, балки, хусусий мулк объектлари ҳам самарали қўриқланаётгани таъкидланди ва бу хизмат туридан фойдаланиш истаги туғилганда қай тартибда мурожаат қилиниши ҳақида тушунчалар берилди.   

      Хоразм вилояти ИИБ ҚБ бўлинма бошлиғи С.Худайберганов

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй