Маҳаллани ободлиги учун барчамиз бирдек масъулмиз

admin | 18-05-2017 | 3285

     Хоразм вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари “Профилактика куни” муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок қилмоқдалар

    “Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан ўтказилаётган халқ билан учрашувлар жараёнида вилоят ИИБ ЁХБ ходимлари аҳоли томонидан ўз яшаш хонадони унинг теварак атрофи ва маҳаллани ободонлаштириш ишлари бўйича тушунтиришлар олиб бормоқдалар.

     Ана шундай учрашувлардан бири ходимлар томонидан 2017 йил 18 май куни Янгиариқ тумани Кармиш қишлоғида ташкил қилинди, қишлоқда жойлашган 89 та аҳоли турар жойларида  442  нафар фуқаролар билан учрашилиб, уларга уй атрофларининг ободонлаштирилиши, ерларнинг шудгорланиб кўчатлар экилиши, санитария холатларига алоҳида эътибор қаратилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

    Шунингдек, тумандаги Чиқирчи қишлоғидаги “Маиший хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи” хамда Кармиш қишлоғидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилари билан учрашилиб уларга  ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш тўғрисида тушунтиришлар берилди.

    Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан бу йўналишларда олиб борилаётган ишлар мунтазам равишда давом қилдириб келинмоқда


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй