Содир қилинган жиноятларни келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларини бартараф қилиш юзасидан ИИБ ходимлари томонидан ташкил қилинаётган учрашувлар ҳақида

admin | 18-05-2017 | 8939

Ҳар бир жиноят, жиноят содир қилган шахснинг яшаш, иш ва ўқиш жойларида, халқ орасида кенг муҳокама қилиниши таъминланмоқда

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг 2017 йил 28 апрел кунги 03-826-сонли кўрсатмаси талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир содир бўлган жиноятни шу куннинг ўзида прокуратура ва ички ишлар идоралари ходимлари иштирокида, жиноят содир бўлган маҳаллада ва жиноят содир қилган шахснинг яшаш, иш ва ўқиш жойларида, халқ орасида кенг муҳокама қилинишини таъминлаш ва ўтказилган муҳокамаларни оммавий ахборот воситалари (маҳаллий телевидение, радио, газета) орқали халқ эътиборига етказиб бориш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

   Жумладан,Урганч шаҳрида яшовчи фуқаролар М.Сапаев ва М.Худайбергановлар томонидан содир қилинган ўғирлик жинояти, улар таълим олаётган Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида, прокуратура, вилоят ИИБ ва Урганч шаҳар ИИБ ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.

    Ўтказилган муҳокамада коллеж ўқитувчи ва талабалари шунингдек жиноят содир қилган М.Сапаев ва М.Худайбергановларни ота-оналари иштирок қилди.

     Йиғлишда прокуратура ва ИИБ ходимлари содир қилинган ушбу жиноят тўғрисида тўхталиб, ёшларимиз, айниқса вояга етмаганлар орасида бундай ҳолатларни рўй бераётганлиги ачинарли ҳол эканлигини, бундай йиғилишлардан кўзланган мақсад, жиноятларни ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилганлигини, ўқувчи талабалар ўзларини бор куч имкониятларини билим олишга, ҳунар ўрганишга сарф қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.          

    Ушбу йиғилишда билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган М.Сапаев ва М.Худайбергановларни ота-оналари сўз олиб фарзандларини қилган ноўрин хатти-ҳаракатларидан афсусда эканликларини, фарзандларини бундан кейинги тарбияси билан жиддий шуғулланишларини айтиб ўтдилар.

    Шунингдек педагог ходимлар хам ўтказилган муҳокама жараёнидан ҳар бир талаба ёшларимиз ўзига тўғри хулоса чиқариб олишлари тўғрисида гапириб, ёшларимизни турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларни содир қилишдан ўзларини сақлашлари тўғрисида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган маслаҳатларини бердилар.    

Вилоят ИИБ ходими  Р.Бобажанов


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй