Ўғирлик натижасида юзи шувут бўлди

admin | 10-06-2017 | 17103

Ўғирлик натижасида юзи шувут бўлди

Хива тумани Гандимён қишлоғида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.М. якка тартибда  қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб, элнинг дуосини олиб юрганди.

Аммо у ҳалол меҳнати билан топаётган нонини эмас, ўғирлик натижасида топилган текин луқмани ҳавас қилиб, 2017 йил 9 июнь куни кундузги пайтда Хива тумани Газчилар маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро Н.Мадраҳимовани уйига очиқ қолган дераза орқали кириб, 1 850 000 сўм пулини ўғирлаб кетди.

Хива тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноят “иссиқ из”идан фош этилиб, И.М. ашёвий далил билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй