Содир этилган жиноятларни фош қилишда хизматлараро ҳамкорлик

admin | 06-05-2017 | 8953

Хоразм вилояти ИИБ Эксперт криминалистика хизмати томонидан амалга оширилаётган ишлар

     Хозирги кунда Хоразм вилояти Ички ишлар Бошқармаси Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари вилоят Ички ишлар Бошқармасининг соҳавий хизматлари, прокуратура, божхона, миллий хавфсизлик хизмати ва СВОЖЖДЛҚКД ходимлари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши кураш, содир этилган жиноятларни фош қилишда, шунингдек тезкор ва тергов тадбирларида иштирок қилиб келмоқдалар.Эксперт-криминалистика хизмати ходимлари томонидан ҳозирги кунда экспертизанинг 13 та тури бўйича тадқиқотлар ўтказилмоқда.

     Ўтказилган тадқиқот бўйича битта суд-хатшунослик экспертизасини оладиган бўлсак, 2017 йилнинг ўтган даврида терговчилар томонидан 53 та суд-хатшунослик экспертизаси ўтказиш юзасидан қарорлар тайинланган бўлиб, ўтказилган тадқиқотлар бўйича 49 таси ўз тасдиғини топиб жиноятларни фош қилишда ижобий натижаларга эришилди.

   Бундан ташқари экспертизанинг бошқа турлари бўйича ўтказилаётган тадқиқот натижалари ҳам жиноятларни тез ва тўла очилиш имконини бермоқда

 Вилоят ИИБ ходими У.ҚУРЯЗОВ

Отамурод Бекчанов олган суратлар   


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй