Вилоят Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари фаолиятидан

admin | 12-05-2017 | 3322

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” Янгиариқ туманида ҳам самарали олиб борилди

     Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ишлаб чиқилган профилактик тадбирлар режасига асосан бир қатор ишлар амалга оширилди.

     Жумладан, 2017 йил 11 май куни “Профилактика куни” тадбирини ўтказиш бўйича Хоразм вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 14 нафар ходимлари томонидан Янгиариқ тумани Остона ва Каттабоғ қишлоқларида жойлашган 214 та аҳоли турар жойларида фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди.

   Ўтказилган учрашувларда фуқароларимиз билан ободонлаштириш ишларидан тортиб, ёнғин хавфсизилиги талабларига риоя қилишгача бўлган ҳолатлар бўйича суҳбатлашилди. 

    Ушбу куни Янгиариқ тумани Таган қишлоғи худудида жойлашган маиший касб-хунар коллежининг ўқитувчи ва талабалари билан хамда Янгиариқ шахарчасида жойлашган 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари билан ҳам учрашувлар ташкил қилиниб, ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

    “Маҳаллаларда, таълим муассасаларида олиб борилаётган бундай профилактик тадбирлар, шунингдек ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари ҳалққа яқин бўлиб, уларни дарду-ташвишларини эшитишлари, муаммоларини ечимини топишда ёрдам беришлари албатта ўзини ижобий натижасини бермасдан қолмайди”-дейди вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи Р.Ишниязов

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй