Хоразм вилояти ИИБ Тергов бошқармаси ходимлари томонидан «Жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар

admin | 04-05-2017 | 9523

Тергов хизмати ходимлари жиноятларни содир бўлишини олдини олиш ва профилактика ишларини олиб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратганлар.

       Ана шундай учрашувлардан бири 2017 йилнинг 4 май куни Урганч шаҳрида жойлашган Урганч тиббиёт коллежида ўтказилиб, шу ерда ишловчи ходим Н.Эрназарова томонидан содир қилинган фирибгарлик жиноятни гумон қилинувчини ўзи ва уни жамоаси иштирокида муҳокама қилинди.

      Бундан ташқари тергов хизмати ходимлари Урганч тумани Чолиш посёлкасида жойлашган 46-сонли мактабда хам учрашув ўтказдилар ва шу махаллада яшовчи фуқаро Ж.Шарипов томонидан содир қилинган ўғирлик жинояти таниқидий муҳокама қилинди.

     Учрашувларда содир этилаётган жиноятларни олдини олишга нафақат ички ишлар органлари ходимлари балки кенг жамоатчилик, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари хам масъул эканлиги барчани мақсади ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўлиши лозимлиги тушунтирилди.

     Бундай учрашувлар ВИИБнинг бошқасоҳавий хизматлари томгнидан ҳам олиб борилмоқда.

     Олиб борилаётган тадбирлар ва ҳалқ билан мулоқот қилиш ишлари ўзини ижобий натижасини бермай қолмайди. 

Хоразм вилоят ИИБ ходими Р.Бобажанов

Садулла Абдуллаев олган суратлар  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй