Таълим муассасаларида давомат аҳволини яхшилаш ёшларимизни билимли бўлиб улғайишларига, айниқса улар билан боғлиқ турли кўринишлардаги ноҳуш ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади

admin | 19-05-2017 | 9340

         Ички ишлар органлари, Прокуратура ва бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар ходимлари ҳамкорлигида жойларда давомат тадбирлари ўтказилмоқда

    Ана шундай “Давомат” тадбирларидан бири Хазорасп тумани “Қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи”да вилоят ва туман ИИБ ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ташкил қилинди.

    Ўтказилган тадбир танқидий руҳда олиб борилиб, сабабсиз таълим даргоҳига келмаётган ёшлар аниқланди, уларни ўқишга келмаслик сабаблари ўрганилиб бундай ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан қатор чоралар кўрилди.

      Бу борада ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида ўтказилган йиғилиш ўзини ижобий самарасини бермасдан қолмайди, чунки йиғилишда нафақат ўқитувчилар балки ўқувчиларни ота-оналари, маҳалла-куй ва қўни-қўшниларни ҳам бу борадаги ишларни яхшилашда масъуллиги оширилди. 

 Вилоят ИИБ ходими Р.Бобажанов

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй