Келажагимиз эгалари бўлмиш ўғил-қизларнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом бўлишлари, балки уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда

admin | 19-05-2017 | 8987

Урганч тумани Чоткўпир қишлоғидаги “Қурилиш ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар” коллежида ўтказилган йиғилиш ҳақида маълумот

      Мазкур коллежда ўтказилган йиғилишда “Ёшларга оид давлат сиёсатининг устивор вазифалари” га алоҳида тўхталиб, ёшларимизга давлатмиз томонидан яратилиб берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида тушунтирилди, ёшларимизни ҳар томонлама етук ва келажагимизни ворислари бўлиб етишишлари учун жуда мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилганлиги ҳақида айтилиб, 2016 йил 14 сентябрь куни қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунни мазмун-моҳиятига ҳам тўхталди.        

         Шунингдек ўтказилган учрашувда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларни турли  хилдаги оқимларга қўшилиб қолмасликлари, “оммавий маданият” деб номланувчи иллатнинг таъсирига тушмасликлари, замонавий техника воситаларидан айниқса уяли алоқа воситаларидан тўғри мақсадларда фойдаланишлари ҳақида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тушунтиришлар берилди.

         Барчамизни ажаблантираётган ходислардан бири бўлган ёшларимиз томонидан содир қилинаётган жиноятлар ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар коллеж талабаларига мисоллар тариқасида келтириб ўтилди.

      Учрашув охирида талаба ёшлар кўтарилган мавзулардан ва бошқа ўзларини қизиқтирадиган ҳолатлардан келиб чиқиб ички ишлар органлари ходимларига саволлар билан мурожаат қилдилар, айниқса ёшларимизни орасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга кириб давлатимизга хизмат қилиш ниятида берган саволлари ходимлар томонидан илиқ кутиб олиниб уларга жавоблар берилди.

 Вилоят ИИБ ходими Р.Бобажанов  

Садулла АБДУЛЛАЕВ олган суратлар  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй